Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент фармони имзолангани ҳақида хабар бергандик.
Фармон билан Ўзбекистон Республикасида 2019-2021 йилларда ипотека кредити тизимини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг:
а) 2020 йил 1 январдан бошлаб, мақсадли дастурлар ижроси доирасида қуйидагилар назарда тутилган янги шартларда ипотека кредитлари ажратиш:
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан иштирок этувчи банкларга ажратилаётган кредит ресурслари ҳамда аҳолига берилаётган ипотека кредитлари бўйича имтиёзли даврни 1 йилгача қисқартириш;
- кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида белгилаш;
- ипотека кредитлари фоизларини аннуитет тўловлари формуласи бўйича ҳисоблаш тартибини татбиқ этиш (ойлик тўлов асосий қарз қолдиғига ҳисобланган фоизлар бўйича тўлиқ тўловни ҳамда кредитнинг бир қисмини ўз ичига олади, бу шундай ҳисоблашни назарда тутадики, ҳар ойлик барча тўловлар кредит тўлашнинг бутун даврида бир хил бўлади);
б) қонун ҳужжатларида белгиланган малакавий талабларга жавоб берадиган юридик шахсларга мақсадли дастурларни амалга оширишда буюртмачи ёки бош пудратчи сифатида қатнашиш ҳуқуқини бериш;
в) мақсадли дастурларни амалга оширишда иштирок этаётган тижорат банклари сонини ошириш;
г) мақсадли дастурларни амалга ошириш доирасида уй-жойлар ва квартираларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун кредитлар бериш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 ноябрга қадар мақсадли дастурларни амалга ошириш доирасида уй-жойларни харид қилишга талабгор жисмоний шахсларни уй хўжаликларининг даромади, қурилиш майдони, кўчмас мулк қиймати нархлари ва бошқа шартлардан келиб чиққан ҳолда танлаб олишнинг янгиланган тартиби ва мезонларини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади