18:06 / 14.05.2019
3 980

Жаҳонгир Ортиқхўжаевга янги ўринбосарлар тайинланди

Жаҳонгир Ортиқхўжаевга янги ўринбосарлар тайинланди
2018 йил декабрдан Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Ҳотамбек Шокиров (1970 йилда туғилган) Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар берди «Газета.uz».

Ҳотамбек Шокиров мазкур лавозимга май ойи бошида вазифасидан озод қилинган Шерзод Ҳожизодаев ўрнига тайинланди.

Алимардон Қаршиев (1971 йилда туғилган) Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоатчилик ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари бўлди. У 2011 йилдан буён Тошкент вилояти ҳокимининг худди шу масалалар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Алимардон Қаршиев шаҳар ҳокимиятининг ташкилий-кадрлар хизмати раҳбари лавозимига ўтказилган Шуҳрат Турдиқулов билан ўрин алмашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жаҳонгир Ортиқхўжаевга янги ўринбосарлар тайинланди