11:40 / 16.05.2019
2 793

Ўзбекистон армиясида биринчи рационализаторлик ишлари фестивали ўтказилади (видео)

Ўзбекистон армиясида биринчи рационализаторлик ишлари фестивали ўтказилади (видео)
Ўзбекистон Мудофаа вазирлигиқўшинлари фаолиятига замонавий илмий-техник ва рационализаторлик ишланмаларини киритиш мақсадида шу йилнинг 25-26 май кунлари “Ҳеч бир ижобий ғоя эътибордан четда қолмайди”шиори остида“TECHNO DISCOVERY-2019” фестивали ўтказилади.

Тошкент ҳарбий округининг “Чирчиқ” умумқўшин дала ўқув майдонидабўлиб ўтадиган ушбу фестивалда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, бошқа вазирлик ва идоралар ходимларилойиҳалари билан иштирок этади.

Фестивалда ҳарбий-техник соҳага оид ишланмалардан ташқари ҳаётнинг барча жабҳаларида фойдаланиш учун мўлжалланган инновацион лойиҳалар қабул қилинади.

Лойиҳалар 30 сонияли видео лавҳа ва фото материаллар тарзида, ишланма ва иштирокчи ҳақидаги тўлиқ маълумотлар ёзилган ҳолда (+998 93) 671-75-47 рақамнинг Telegram-месенжерига юборилиши сўралади.

Мурожаат учун телефонлар: (71) 269-85-08, (71) 269-85-45.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон армиясида биринчи рационализаторлик ишлари фестивали ўтказилади (видео)