Ургут туманидаги қишлоқларга сел келди (видео)

16–17 май кунлари ёққан кучли ёғингарчиликлар оқибатида Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудуди ҳисобланган Ургут туманидаги айрим қишлоқларга сел келган. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Табиий офат натижасида тоғдан келган сув туманнинг Санчиқул ва Хўжайдуд қишлоғи йўлларини ювиб кетган.
Ҳозирча талафотлар ва жабрланувчилар тўғрисида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 16 май куни Самарқанд туманининг Оҳалиқ қишлоғида кучли дўл ёққанди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг