date
views 3 225

Ўзим шу соҳани эгаси бўлсам, тўлайманда...

Ўзим шу соҳани эгаси бўлсам, тўлайманда...
Тоза ичимлик суви бу бебаҳо неъмат деймиз-у, унинг қадрини арзон билурмиз. Айрим кимсалар эса тўловларни ўз вақтида тўлашни унитадилар.
И.Ш. Жарқўрғон туманининг “Мингчинор” МФЙда истеқомат қилади. У вилоят "Сувоқова" ДУК да ишлайди бу эса унинг сув истеъмоли учун тўловларни ўз тўламайди дегани эмас.

МИБ туман бўлими томонидан фуқарога нисбатан 460 минг сўмдан ортиқ қарздорлиги учун бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирилган. Ўзим шу соҳани эгаси бўлсам тўлайманда деган ўй билан қарздорликни бартараф этишдан бўйин товлаб келган. Бюро талабини ҳам ўз вақтида бажармаганлиги учун истеъмолчи жорий йилнинг 16 май куни тармоқдан узилди.

Эндиликда қарздорликни бартараф этиш билан бирга ушбу фуқаро жаримани ҳам тўлашига тўғри келади. Ким қаерда, нима лавозимда ишлашидан қатъий назар барчамиз истеъмолчи ҳисобланамиз.

Энергия ресурслари ва ичимлик суви учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишимиз бу фуқаролик бурчимиздир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзим шу соҳани эгаси бўлсам, тўлайманда...