
Алимент тўлаш билан боғлиқ бўлган низоларни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилиш болалар манфаатлари ҳимоясининг муҳим кафолатларидан биридир.
Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг қарорига кўра қарздор С.Саитовдан ундирувчи Элмирахон Саитова фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги қарори юзасидан ижро ҳаракатлари давомида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Оила муқаддаслиги ва ота масъулияти борасидаги тушунтиришлар самарасини бериб мазкур оила яраштирилди.
Хусусан Бюронинг Оқолтин туман бўлими ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан май ойининг 15 кунида жами 3 та оиланинг бутлиги, фарзандлар кўнгил кемтиклигига барҳам берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар