Фото: «pm.xtv.uz»
29 май куни Президент мактабларининг расмий веб-сайти — pm.xtv.uz ишга тушди. Ушбу веб-сайт орқали фуқаролар Президент мактаблари фаолияти ва ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга жавоб олишлари мумкин.
Сайтда Президент мактабларининг Call-center (ишонч телефони), қабул жараёни ва бошқа маълумотлар ҳам ўрин олган.
Хусусан:
— мактаб ҳақида;
— STEAM таълим ҳақида;
— қўшимча имкониятлар;
— онлайн қабул;
— топшириладиган ҳужжатлар;
— бўш иш ўринлари;
— халқ таълимига оид янгиликлар ва ҳ.к.
Веб-сайтнинг «Ўқув тизими» бўлимида келтирилишича, Президент мактаби интернат шаклидаги давлат таълим муассасаси ҳисобланиб, ўқувчилар ҳафтанинг беш куни давомида (душанба—жума) мактаб ҳудудида қолиб ўқишлари талаб этилади.
Барча ўқувчилар мактаб ҳудудида душанбадан жумагача кеча-кундуз бўлади, дам олиш кунлари эса ота-оналар фарзандларини уйга олиб кетишлари мумкин (шу билан бирга ўқувчилар мактаб-интернатда дам олиш кунлари ҳам қолишлари мумкин). “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди
Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Россия яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади