23:45 / 30.05.2019
3 893

ИИВ: «Йўл-патруль ходимлари 1 июлгача боди камералар билан таъминланади»

ИИВ: «Йўл-патруль ходимлари 1 июлгача боди камералар билан таъминланади»
Йўл-патруль ходимлари жорий йилнинг 1 июль санасига қадар боди камералар билан таъминланиши белгиланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгаришлар мавзусига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берди.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан 1 июль санасига қадар ходимларни боди камера қурилмалари билан таъминлаш белгиланган. Ҳозирда бу жараённинг техник асослари амалга оширилмоқда, қурилма билан таъминлаш учун тендер эълон қилинган бўлиб, фақатгина баъзи жойларда синов-тажриба тариқасида қўлланилмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлик бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Эрали Бозоровнинг таъкидлашича, боди камера орқали туширилган тасвирлар ягона умумий базада сақланади ва бу маълумотлар базасидан фойдаланиш чекланган, ёпиқ тарзда амалга оширилади. Ушбу ёзувлар эҳтимолий низоларга аниқлик киритиш мақсадидиа фойдаланилади.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасиинг 2018 йил декабр ойидаги 975-сонли қарорига асосан йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди.

Шунингдек, матбуот анжуманида “тонировка” учун жарима нархларининг оширилиш ҳолатига ҳам изоҳ берилди.

“Тонировка учун жариманинг ошиши унинг ихтиёрийлиги билан боғлиқ. Агар тонировка мажбурий тартибдаги ҳолат бўлганда унинг учун тўлов оширилмаган бўларди”, ─ дейди Эрали Бозоров.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, “тонировка” учун жарима энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдорига оширилган эди.

Маълум қилинишича, тонировкадан фойдланиш учун тушаётган мурожаатлар сони умумий машиналар миқдорининг 0,5-1 фоизини ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИВ: «Йўл-патруль ходимлари 1 июлгача боди камералар билан таъминланади»