15:30 / 04.06.2019
3 380

Электр ва газ учун аванс: нарх ошганда фақат 1 ой қўшимча тўлов тўламаса бўлади

Электр ва газ учун аванс: нарх ошганда фақат 1 ой қўшимча тўлов тўламаса бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2019 йилдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг айрим турлари учун тариф сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 452-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан айрим тоифадаги истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби белгиланди, деб ёзмоқда Norma.

Қуйидагилар электр энергияси учун тўловни маиший истеъмолчиларга белгиланган тариф бўйича амалга оширади:

• ХУМШ ва коммунал-эксплуатация ташкилотлари - умумий уй-жой эҳтиёжларига фойдаланиладиган электр энергияси учун электр таъминоти шартномасига асосан электр тармоғининг баланс мансублигининг бўлиниш чегарасидаги нуқтада ўрнатилган ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичларига мувофиқ;
• электр энергиясидан аҳолини электр билан таъминлаш учун фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фонди, юридик шахслар ётоқхоналари ва оилавий корхоналарга, шунингдек, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонхоналар.

Эслатиб ўтамиз, кўрсатилган субъектлар (бундан коммунал-эксплуатация ташкилотлари ва оилавий корхоналар мустасно) томонидан истеъмол қилинган табиий газ учун тўловда ҳам шунга ўхшаш тартиб қўлланади.

Электр таъминоти корхонасининг электр тармоқлари ва уйларнинг ички электр тармоқларининг бўлиниш чегарасидан умумий мулк ҳисобланадиган ушбу тармоқлардан таъминланадиган маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларигача бўлган электр тармоқларидаги электр энергияси йўқотишлари ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг технологик йўқотишларида ҳисобга олинади.

Электр энергияси (шу жумладан актив ва реактив энергия) ва табиий газ учун аванс 2019 йил 1 июндан кейин тўланган тақдирда тариф ўзгарганда истеъмолчилар (аҳолидан ташқари) қўшимча тўлов тўлашдан озод қилинадиган муддат қисқартирилди. Бу ҳолатда “имтиёзли” муддат тўлов тўланган кундан бошлаб 1 ойни ташкил этади. Аванс тўловини 1 июнга қадар амалга оширганлар эса илгариги қоидалар бўйича – 2 ой мобайнида қўшимча тўлов тўламасликка ҳақли.

Ҳужжат 1.06.2019 йилдан кучга кирди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Электр ва газ учун аванс: нарх ошганда фақат 1 ой қўшимча тўлов тўламаса бўлади