date
views 7 283

Жулиан Ассанж яшаётган Эквадор элчихонасини қўриқлаш учун Лондон 14 млн доллар сарфлади

Жулиан Ассанж яшаётган Эквадор элчихонасини қўриқлаш учун Лондон 14 млн доллар сарфлади

Лондон полицияси 2012 йилнинг июнь ойидан бери WikiLeaks` сайти асосчиси Жулиан Ассанж яширинган Эквадор элчихонасини қўриқлаш учун (унинг бу бинодан чиқиб, бошқа жойга қочиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида) 13,8 млн доллар сарфлади. Бу ҳақида “Daily Mail“га асосланиб, “РИА Новости” хабар бермоқда, деб ёзади
“Kun.uz”.

Британия суди жинсий жиноятни амалга оширганликда гумон қилинаётган Ассанжни Швецияга экстрадиция қилиш бўйича ҳукм чиқаргандан бери у элчихонада яшириниб, яшаб келмоқда. Эквадор ҳукумати Ассанжга бошпана беришга қарор қилди, бироқ Буюк Британия ўзининг Швеция олдидаги бурчини адо этиш қарорида қатъий турибди. Элчихона олдида доимий равишда полициячилар навбатчилик қилишмоқда.

“Daily Mail” газетасининг ёзиши бўйича, элчихона олдида кун бўйи навбатчиликни амалга ошираётган уч полициячидан иборат наряд учун кунига 16,8 минг доллар маблағ сарфланмоқда. Скотланд-Ярднинг бир ходими доимий равишда элчихона зиналари пойида туради, яна иккита полиция ходими эса, Ассанж элчихонага ташриф буюрган бирор кимса қиёфасида бинони тарк этмаслиги учун бино атрофини айланиб юради.

Маълумот учун, Жулиан Ассанж махфий ҳужжатларни чоп этиш учун яратилган WikiLeaks` сайтининг асосчиси (2006) ҳисобланади. 2010 йилда ушбу сайт АҚШ ҳарбийларининг 2007 йилда Боғдодни вертолётдан туриб ҳужум уюштиргани ва 18 нафар тинч аҳоли вакилининг ўлимига сабаб бўлганини тасвирланган видеоматериални ошкор қилган эди. Сайт ўша йили АҚШнинг дипломатик характердаги 250 мингга яқин ҳужжатини чоп этишни бошлаган.

Фото: AP Photo/ Kirsty Wigglesworth, File
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жулиан Ассанж яшаётган Эквадор элчихонасини қўриқлаш учун Лондон 14 млн доллар сарфлади