
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
Учрашувда иштирок этган журналистлардан бири ИИВ мутасаддиларига «маълумки, Тошкент шаҳрида прописка тартибини бузган вилоятликлар жаримага тортилади. Худди шу қоида бошқа вилоятларга борган тошкентликлар учун ҳам қўлланиладими?» дея мурожаат қилди.
ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғи, полковник Бадриддин Шорихсиев мазкур саволга қуйидагича жавоб қайтарди:
— Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти алоҳида регион бўлгани учун шу масала қўйилган. Лекин бошқа вилоятларда сиз айтган масалада уларга бемалол. Учет(ҳисоб)гаям қўймайсиз.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ масъули Йўлдошев Қудратнинг мазкур масалада қўшимча изоҳ беришича, шаҳар миқёсида паспорт-виза қоидаларини бузган жами 586 минг 351 та шахс аниқланган. Уларнинг 120 минги айнан турган жойи бўйича вақтинча рўйхатдан ўтмай яшаётганлардир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.