date
views 3 014

Маҳалладан маълумотнома олишни қайта тиклаш таклиф этилди

Маҳалладан маълумотнома олишни қайта тиклаш таклиф этилди
10 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда қатор ОАВ вакиллари мутасаддиларга ўзларини қизиқтирган саволларни бердилар. Тадбирда иштирок этган «Хазина калити» газетаси муҳарррири ва «Қатортол» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Парда Эргашев сўз олди ва қуйидаги таклифни билдирди:

– Мен раислик қилаётган маҳаллада 5 500 нафар аҳоли мавжуд. Бундан ташқари ҳисоб-китоб қилиб кўрсак, 2 800 нафардан ортиқ ижарада яшовчилар борлиги аниқланди. Биз уларнинг аксариятини танимаймиз, у уйларга ким кириб чиқаётганини билмаймиз. Шунинг учун менда бир таклиф бор – маҳалладан маълумотномалар бериш амалиётини қайта тиклаш керак. Шунда ҳудуд аҳолиси ва маҳалла ўртасида алоқа бўлади. Бундан ташқари ижара шартномаларини ҳам уч томонлама қилиш, яъни участка нозири рўйхатидан ҳам ўтказишни йўлга қўйиш керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маҳалладан маълумотнома олишни қайта тиклаш таклиф этилди