15:36 / 14.06.2019
8 953

Ўзбекистонга олиб кирилаётган палма ёғи зарарлими?

Ўзбекистонга олиб кирилаётган палма ёғи зарарлими?
Фото: Google Images
Сўнгги йилларда палма ёғининг инсон соғлиғи учун зарарли ёки зарарли эмаслиги борасида жуда кўп баҳс мунозаралар бўлмоқда. Аслидачи? У инсон организми учун қай даражада хавфли? Агар маҳсулот зарарли бўлса, нега унда ишлаб чиқарувчилар палма ёғидан фойдаланмоқда?

Маълумот учун Палма ёғи икки турга бўлинади. Қизил палма ёғи ҳамда техник палма ёғи. Қизил палма ёғи палма мевасидан олинади. Фойдали ва шу билан бирга жуда қиммат маҳсулот. Иккинчиси хом палма ёғи. У мева данагидан олинади. Ўта арзон ва зарарли. Техник палма ёғи, асосан ноозиқ-овқат маҳсулотлар таркибига қўшилади ва ундан озиқ-овқат маҳсулотлари учун ишлатиш мумкин эмас.


2017 йилнинг май ойида Европа озиқ-овқат стандартлари ва хавфсизлиги ташкилоти озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилаётган палма ёғи таркибида канцероген моддалар аниқланганини маълум қилди. Бунда қандолат, хусусан, шоколад тайёрлашда кенг фойдаланилаётган палма ёғи 200 даражадан юқори иссиқликда қиздирилганда ундан глицидил моддасига эга ёғли эфир кислотаси ажралиб чиққани кузатилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, бу кислота генотоксик ёки канцероген модда бўлиб, саратонни келтириб чиқаради ва хасталикни авж олдиради. Натижада бу ёғ саратон хасталиги тўқималари кўпайишига ва тананинг бошқа ерига кўчиб ўтишига ёрдамлашади. Айниқса, бундай моддалар организми нимжон болалар саломатлиги учун жуда хавфли. У юрак-қон томир касалликлари, диабет касаллиги ҳатто, эркакларнинг бепуштлигини ҳам келтириб чиқариши мумкин экан.

Фото: Google Images
Нега унда ишлаб чиқарувчилар палма ёғидан фойдаланадилар?
Масалан, Россияда палма ёғи маргарин, соуслар, сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланилади. Ушбу қўшимчалар ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти палма ёғи истеъмолини чеклаш бўйича маслаҳат берган. Ривожланган давлатларда бу маҳсулотдан фойдаланиш чекланган. Шунингдек, Ўзбекистонда ҳам, амалдаги санитария қоидалари ва меъёрларига асосан болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишида палма ёғидан фойдаланиш тақиқланган.

Ўзбекистонда палма ёғининг импорт ҳажми тобора ошиб бормоқда. Маълумотларга кўра, охирги уч йилда мамлакатимизга ўртача 50 минг тоннадан палма ёғи олиб кирилган. Жорий йилнинг январь –май ойлари давомида 31 минг тоннадан ортиқ палма ёғи импорт қилинган. Бу эса жорий йилдаги палма ёғи импорти ўтган йилларга нисбатан кескин ўсаётганлигини кўрсатмоқда.

Олий Мажлис депутатлари «Ўзстандарт» ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига Ўзбекистонга олиб кирилаётган палма ёғини текширувдан ўтказиш бўйича сўров юборган. Ҳозирда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва «Буюк келажак» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти ҳам ҳамкорликда палма ёғининг инсон саломатлигига таъсири бўйича қўшма тадқиқот ўтказмоқда.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга олиб кирилаётган палма ёғи зарарлими?