
«Ўзчармсаноат» уюшмаси жамоатчилик ва экспертларни танқидларидан сўнг пойабзалларга импорт божларини ошириш тўғрисидаги президент фармони лойиҳаси учун янги таклиф тақдим этди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.
Regulation.gov.uz сайтига қўйилган дастлабки қарор лойиҳасида «Ўзчармсаноат» импорт қилинган пойабзалларга божхона божи ставкасини 1 июлдан бошлаб 30 фоизгача оширишни ва икки жуфт пойабзал учун 1,5 доллардан 5 долларгача минимал чегирмани таклиф қилганди.
Энди эса уюшма фақат эркаклар пойабзали учун 20 фоизлик ставка белгилашни таклиф қилмоқда (аввал барча пойабзаллар учун тавсия этилганди), минимал чегара эса 3 доллар этиб белгиланмоқда.
«Болалар ва аёллар пойабзаллари бозорининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқадиган бўлсак, бож ставкаси ўзгаришсиз қолиши мумкин», — дейилади хабарда.
«Ўзчармсаноат» уюшмаси сайтида 15 июнь куни нашр қилинган хабарда қарор лойиҳаси ҳимоя қилинган.
«Бугунги кунда пойабзал маҳсулотлари учун Покистонда 25 фоиз, Туркияда 30-50 фоиз, Ветнамда 10-20 фоиз, пойабзал саноати ривожланган ва маҳсулотлари бутун дунё бўйлаб сотилаётган Хитойда эса 100 фоиз импорт божи ўрнатилган», – дейилади унда.
Тадбиркор Зафар Ҳошимов Facebook’даги саҳифасида импорт оёқ кийимларга бож тўлови миқдорининг оширилиши ҳақидаги таклифга муносабат билдирди.
«Агар ушбу ўзгартиришлар соҳага жорий қилинса, сифатли маҳсулот курьерлик хизматлари орқали онлайн буюртмалар, контрабанда ва қора бозорга ўтишини тахмин қилиш қийин эмас. Ва сифатли оёқ кийим учун нархлар кўтарилиб кетади. Шунингдек, истеъмолчи учун танлов имконияти сезиларли даражада қисқаради. Бундан манфаат кўрадиганлар эса маҳаллий оёқ кийим ишлаб чиқарувчилари эмас, балки контрабанда билан шуғулланувчилар бўлади. Ушбу ҳолат божхона, солиқ ва ҳуқуқ-тартибот органларида ҳам коррупция ривожланишига замин яратади. Бу эса шубҳасиз, давлат бюджетига ҳам катта зарар етказади», — деб ёзади тадбиркор.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ҳам Facebook саҳифасида бу лойиҳага муносабат билдирди.
«Биринчидан, Хитой Жаҳон савдо ташкилотининг (ЖСТ) аъзоси, бу дегани унга аъзо давлатлар учун бож тарифлари ўртача нолга тенг. Иккинчидан, ЖСТга аъзо бўлмаган давлатлар учун ҳам пойабзал божи атиги 12 фоиз. Бундан ташқари Жаҳон банки маълумотларига кўра 2017 йилда Хитойда ўртача бож 3,7 фоиз бўлган. Бу савдо урушини инобатга олганда», – дейди у. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар