06:00 / 20.06.2019
2 448

Вазирлар Маҳкамаси қарорига амал қилинадими ёки вазирнинг баёнотига?

Вазирлар Маҳкамаси қарорига амал қилинадими ёки вазирнинг баёнотига?
Бугун, 19 июнь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбир давомида вазирдан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469-қарорида Тошкентдаги 81та мактабда 1-синфга қабул учун тажриба сифатида пулли қабулни кўзда тутувчи янги тизим жорий қилингани ҳолда вазир томонидан бу йилги қабулда йиғим ундирилмаслиги ҳақидаги баёнот берилганига изоҳ сўралди.

«Вазирлар Маҳкамасининг қарори шу янгиликни жорий этиш тўғрисидаги қарор. Янгилик 81та мактабда пилот тариқасида жорий этилмоқда.

Ҳамиша бирор янгиликни жорий этишда ҳамиша ижро механизмлари тўлиқ ишлаб чиқарилиши керак ва бу босқичма-босқич қилинади.

Бу қарорнинг асосий мақсади айтилаётганидек пул ишлаш эмас. Ҳозир биринчи навбатда микроҳудуддаги болалар қамраб олишга эътибор қаратмоқдамиз. Аввал уларни жойлаштириб оламиз. Кейин жуда зарур бўлса ўша микроҳудуддаги 6 ёшли болалар қабул қилинади.

Ҳеч ким бизга қабулни пулли қилинглар, дегани йўқ. Бу ишлар ўрганиш жараёнида кетмоқда. Бизнинг вазирликка бу тизимга ўзгартиришлар киритиш, рўйхатга янги мактабларни қўшиш ёки камайтириш бўйича, умуман бу тизимни ўзгартириш учун ваколатлар берилган. Шунинг учун, вазирлик сифатида биз яна ўзгаришлар қилишимиз ва керакли механизмларни жорий қилишимиз мумкин», деган вазир.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469-қарорига мувофиқ Тошкентдаги 81та мактабда 1-синфга қабул учун тажриба сифатида янги тизим жорий қилинмоқда. Унга кўра бошқа микроҳудуддаги мактабларнинг 1-синфига ҳужжат топширганлар ва мактаб ёшига етмаган болалар қўшимча квота асосида қабул қилиниши, бунинг учун энг кам иш ҳақининг 10 баробаридан кам бўлмаган миқдорда бир марталик йиғим ундирилиши белгиланган.

Бу тартиб ижтимоий тармоқда кўпчиликнинг норозиликларига сабаб бўлиб келмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вазирлар Маҳкамаси қарорига амал қилинадими ёки вазирнинг баёнотига?