Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбар ходимлари билан бўлиб ўтган брифингда кўпам учрамайдиган ҳолат кузатилди. Яъники, тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимларидан кўра МИБ вакиллари сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил этди.
Нега? Бу журналистларнинг «саволлар бўрони»га нисбатан муҳофазаси чорасими ёки бошқа сабаби борми?
Айни савол тадбир якунида янгради барибир. Аввалига МИБ мутасаддилари «бундан ўзимизам ҳайронмиз» дейишди. Бундай қисқа изоҳдан тадбирдаги саноқли журналистларнинг «қорни тўймагани»ни англагач, кенгроқ шарҳ берилди: рости, бу тадбирга анча кун тайёрландик, бизга журналистлар «талаб ташлашлари» айтилгани боис кўпроқ ходимлар билан ташриф буюрдик, токи, сўралган ҳар бир саволга (бюронинг тегишли бошқарма ва бўлим ходимлари билан бирга) кенгроқ маълумот берайлик, деб... Пировардида ойдинлик кирди: тадбирга бир кун қолганда унинг вақти ўзгаргани МИБ ва ОАВ вакиллари ўртасидаги сон жиҳатдан тенгсизликни юзага келтирибди.
Майли, насиб-да, қолаверса, гап сондамас, сифатда. Шунга қарамай тадбир чакки ўтгани йўқ: савол-жавобларга бой, гоҳ кескин, гоҳ сокин оҳангда ўтган мулоқотда МИБ мутасаддилари яхшигина «терлатилди». Айниқса, ижро жараёнидаги турли ёқимсиз ҳолатлар гап кетганда МИБ директори ўринбосарлардан бири бироз хуноб бўлиб шундай деди: «Тўғри тушунинглар, биз суд қарорини муҳокама қилмаймиз, уни ижро этамиз. Вазифамиз шу.
Суд қарори тўғри бўладими, нотўғри бўладими, у қонуний кучга кириб, ижрога қаратилибдими, тамом - ижро этишдан бошқа чора йўқ. Демакки, суд қароридан ким норози бўлса, эътирозини бизгамас, юқори судга билдирилиши керак». Сўнг фикрини образли қилиб тушунтиришга ўтди: гап жаллоддамас, қозида, ахир?!
Ўхшатиш бироз қўполроғ-у аммо жойига тушди! Ростиям шу-да: қозидан фатво бўлмаса ижрочига иш қайда?!
Шуни ёзиш шартмиди?
Шартдай. Негаки, биринчидан, ўхшатиш сабаб юзага келган жўшқин муҳит очиқ мулоқот самимий ва ишчан руҳдан ўтганини билдиради. Иккинчидан, бундай қиёсни ёзмаслик мухбир учун ҳаммомга кириб, чўмилмай чиқишдек гап. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?