21:17 / 20.06.2019
3 703

Тошкент вилоятида Ўзбекистондаги биринчи «Туризм қишлоғи» ташкил этилмоқда

Тошкент вилоятида Ўзбекистондаги биринчи «Туризм қишлоғи» ташкил этилмоқда
Фото: «Халқ сўзи»
Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги сўлим «Кумушкон» МФЙ ҳудудида Ўзбекистонда биринчи «Туризм қишлоғи»ни ташкил этишга доир лойиҳа ижросига киришилди, бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар қилади.

Лойиҳага кўра, мазкур ҳудудда 50 та меҳмон уйи, 20 хонадон негизида этноқишлоқ, 20 хонадонни ўз ичига олувчи миллий таомлар қишлоғи, 15 хонадонни қамраб олган ҳунармандлар қишлоғи, 10 хонадон жалб қилинган ҳолда, санъаткорлар қишлоғи ва 20 хонадонда агротуризм қишлоғини яратиш кўзда тутилган.

Фото: «Халқ сўзи»
Булардан ташқари, бу ерда замонавий меҳмонхона, халқ кутубхонаси, ёшлар ижодиёт маркази, халқ ўйинлари ва спорт намойишлари майдончаси, ўтовлар шаҳарчаси, туризм ахборот марказлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари дўкони, сайёҳлар учун тиббий хизмат кўрсатиш шохобчаси, сунъий шаршаралар ҳамда 7 та мавсумий дам олиш маскани ташкил қилинади.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Холматовнинг айтишича, мазкур лойиҳа доирасида 450 та янги иш ўрни очилади, сайёҳлар сони йилига 250 минг (хорижий сайёҳлар 60 минг) нафарга етказилади. Туризм хизматлари ҳажми эса 50 миллиард сўмга етказилади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Аққулов «Туризм қишлоғи»нинг инфратузилма объектлари фаолиятини йўлга қўйишда қўмита томонидан яқиндан кўмак берилишини, туризмнинг барча йўналишларини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилишини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида Ўзбекистондаги биринчи «Туризм қишлоғи» ташкил этилмоқда