06:00 / 24.06.2019
2 830

Козим Тўлаганов: "Давлат дастури асосида қурилаётган уйларнинг нархини бундан ортиқ арзонлаштириб бўлмайди"

Козим Тўлаганов: "Давлат дастури асосида қурилаётган уйларнинг нархини бундан ортиқ арзонлаштириб бўлмайди"
Фото: Kun.uz
Давлат дастури асосида қишлоқ жойларда қурилаётган янги намунадаги ҳовлилар ва кўп қаватли арзон уй-жойлар нархини бундан ортиқ арзонлаштириб бўлмайди. Чунки, қурилиш пудратчи ташкилотлари шундоғам катта даромад кўраётгани йўқ. Қурилиш вазири ўринбосари Козим Тўлаганов Миллий матбуот марказида ОАВ вакиллари билан мулоқотда уларнинг саволларига жавоб берар экан, шундай фикрни билдирди.

Тадбир давомида «бир неча йиллар аввал қурилган намунали лойиҳадаги уйларни фақат юқори маош олган ишчи-хизматчилар олишга қурби етар эди. Бугунги кунда арзон уй-жойлар, дея давлат дастури асосида уйлар қурилмоқда. Бугун ўша арзон дейилган уйларни ҳақиқатдан ҳам уйга муҳтож бўлган киши харид қила оляптими? Арзон ва янги намунадаги уйларнинг нархи қанча», - деган савол бўлди.

«Бугунги кунга барчамиз тўғри кўз билан қарашимиз керак. Иқтисодиёт эркинлаштирилди. Давлат томонидан нархи ушлаб турилган цемент, металл ва бошқа қурилиш материаллари эркин нархда. Бугун қурилаётган арзон уй-жойларнинг таннархини оладиган бўлсак, қурувчиларнинг даромади нўл атрофида. Шаҳарқурилишинвест қураётган уйлар нархининг пасайтирилиши ҳам бунга таъсир кўрсатди ва улар учма-уч чиқмоқда. Нархни бундай пасайтириб бўлмайди.

Бекобод металл комбинатида металлолом деярли йўқ, Россиядан келаётган хом-ашё ҳисобига ишлаяпти. Бу ҳолатда нархни қандай тушириш мумкин? Ҳар бир ресурс, амалга оширилаётган ишлар назоратда. Катта даромад топяпти, деб ўйламанг. Йўқ ундай даромад», - деди Қурилиш вазири ўринбосари.

«Қишлоққурилишинвест» вакили арзон уй-жойлар нархи шакллантирилишига доир маълумотлар билан ўртоқлашиб, жумладан шундай деди:

«Арзон уй-жойлар нархи таннархга боғланган. Пудратчилар солиқ имтиёзлари ва бошқа имтиёзлардан даромад қилиши мумкин холос. Шу билан бирга, бугунги кунда арзон уй-жойлар учун бошланғич бадал 10 фоиз қилиб белгиланган. Бу ҳам уйга муҳтож кам таъминланган оилалар учун имконият беради. Улар бошида қандай нархланган бўлса, охиригача нархи ўзгармайди», - дея ойдинлик киритди «Қишлоққурилишинвест» вакили.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Козим Тўлаганов: "Давлат дастури асосида қурилаётган уйларнинг нархини бундан ортиқ арзонлаштириб бўлмайди"