08:10 / 24.06.2019
5 865

Ўзбекистондаги шаҳарлар сони яна биттага кўпаяди

Ўзбекистондаги шаҳарлар сони яна биттага кўпаяди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида «Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ва Нурота туманининг чегаралари ўзгариши ҳамда Ғозғон шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан Навоий вилояти бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш мақсадида қуйидагилар белгиланди:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Навоий вилояти Нурота тумани Ғозғон шаҳарчасини Ғозғон шаҳри этиб ўзгартириш, Ғозғон шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳамда Навоий вилояти Нурота тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида» 2019 йил 2 майдаги 2491-III-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг «Навоий вилояти Нурота тумани Ғозғон шаҳарчасини Ғозғон шаҳри этиб ўзгартириш, Ғозғон шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳамда Навоий вилояти Нурота тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги СҚ-419-Ш-сон қарорлари маълумот учун қабул қилинди;

Навоий вилояти таркибида вилоятга бўйсунувчи Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилади.Ташкил этилган шаҳар ҳокимлик бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳамда бошқарув ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ белгиланади;

Навоий вилояти таркибида вилоятга бўйсунувчи Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси тасдиқланди.

Республика комиссияси ўн кун муддатда Навоий вилояти таркибида вилоятга бўйсунувчи Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ зарур ташкилий техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлайди;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ғозғон шаҳри бюджетининг ва уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгилайди;

Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ғозғон шаҳрини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминлайди;

Навоий вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳрини ташкил этилиши муносабати билан янгидан ташкил этилаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий тузилмаларини кўп йиллик тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш, шунингдек Нурота туманидаги мавжуд штатларнинг қисқариши натижасида бўшаб қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўради;

бир ой муддатда Навоий вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат активлари бошқариш агентлиги билан биргаликда Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг Навоий вилояти таркибида вилоятга бўйсунувчи Ғозғон шаҳридаги бўлинмаларини зарур бино ва иншоотлар ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг Навоий вилояти таркибида вилоятга бўйсунувчи Ғозғон шаҳридаги бўлинмаларининг рўйхати ҳамда бошқарув ходимларининг чекланган сони 2-иловага мувофиқ тасдиқланди.

Навоий вилояти таркибида вилоятга бўйсунувчи Ғозғон шаҳрида жойлашган давлат ва хўжалик бошқарув органларининг бошқарув ходимларидан ташқари ходимларнинг чекланган сонига қўшимча штат бирликларини киритилиши вазирлик ва идораларнинг умумий штат бирликлари доирасида амалга оширилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси статистика кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда юритишда ташкил этилаётган Ғозғон шаҳрининг маъмурий ҳудудларини инобатга олади.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Навоий вилояти ҳокимлигига бўйсунувчи Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилиши натижасида маъмурий ҳудудий чегаралари ўзгарганлиги муносабати билан белгиланган тартибда ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда ташкил этилаётган вилоятга бўйсунувчи Ғозғон шаҳарларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тузилмаларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Ғозғон шаҳрида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва давлат нотариал идораларини, Давлат хизматлари марказларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиб, тегишли тадбирларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги шаҳарлар сони яна биттага кўпаяди