«АрМИ – 2019» халқаро армия ўйинлари доирасида Беларусь республикасида ўтказиладиган «Мерганлар марраси» беллашувида ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳам иштирок этади. Айни вақтда нуфузли мусобақага тайёргарлик Шарқий ҳарбий округда қизғин давом этмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидлаш керакки, нуфузли тадбирнинг ўтган йилги баҳсларида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан таркиб топган мамлакатимиз вакиллари 18 давлатнинг 19 жамоаси ичида муносиб қатнашиб, 4-ўринни қўлга киритган эди.
Бу йилги баҳсларда иштирок этиш учун 8 нафар мерган Фарғона дала- ўқув майдонида тайёргарлик олиб боришмоқда.
– Беларусда бўладиган мусобақага 3 та жуфтликни олиб кетаман, бироқ айни пайтда 4 та жуфтликни тайёрлаяпман. Чунки ҳар доим рақобат муҳити бўлиши керак. Шундагина кўзланган мақсадга эришамиз. Мерганларнинг тайёргарлиги яхши. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Жамоамиз билан мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз, – дейди жамоа раҳбари подполковник Қудрат Эргашбоев.
Мусобақа иштирокчилари асосан 3 та шарт бўйича беллашади. Ҳар бир шарт бир нечта машқлардан иборат.
Якуний натижа шартлар давомида тўпланган балларнинг умумий ҳисоби бўйича аниқланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади