Имон Каримова унинг онасини ўғриликда айблаган Юлдуз Усмоновага ташаккур изҳор қилди

  • 28 июнь 2019, 16:16
  • 4 879
  • Жамият
  • Имон Каримова унинг онасини ўғриликда айблаган Юлдуз Усмоновага ташаккур изҳор қилди
    Гулнора Каримованинг қизи Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали Юлдуз Усмоновага «Ташаккурнома» билан чиқди. Унда Юлдуз Усмонова онасининг коллекциясидан кийимларни кийгани, онасига атаб қўшиқ куйлагани ва «Биз санъаткорлар — ҳаммамиз ***миз» деганларини эсга олган.

    Фото: Instagram

    «Ҳурматли Юлуз опа!

    Сиз Туркияда қувғинда юрган пайтларингизда ва сиз севган «Халқлар дўстлиги» саройида концерт бера олмаган кунларингизда онам сизни қўллаб-қувватлаганидан, жонингизга оро кирганлигини эслаганингиз учун мен ва акам номидан раҳмат айтаман. Яъни, шу давр ҳукумат идоралари томонидан сизга нисбатан кескин тақиқлар бўлишига қарамай, «Асрлар садоси» саҳнасида қизингиз Нилуфар билан чиққанингизни ҳам эслаймиз. Ва сиз ўша ерда тақиқларга қарамай, онамнинг ёрдами билан Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти, яъни бобомизга атаб жон дилдан, яхши кўриб, «Ҳеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон» қўшиғини ижро этгандингиз.

    Ўтган йили «Халқлар дўстлиги» саройида берган концертингизда онамнинг «Гули» коллекциясидан либос сўраб, олиб турган эдингиз ва шу либосда саҳнага чиққанингиздан ҳам фахрланамиз.

    Шунингдек, биз сизга шахсан онам учун ёзиб куйлаган таниқли «Гулисан» қўшиғи учун ҳам раҳмат деймиз.

    Сиз жуда ёқтирган, ўша биз билан бирга ўтиришларнинг бирида «Биз санъаткорлар — ҳаммамиз — ***миз», деб айтгандингиз ва шундан сўнг бу борада Рашид Холиқов билан ҳамманинг олдида кўп маротаба тортишган эдингиз.

    Лекин биз ҳозир очиқчасига, шаффофларча тан олиб айтамизки, сиз халқимизнинг ғурурли санъаткорисиз ва сиздан бошқалар ўрнак олади. Сизга Аллоҳ барча қилган яхшиликларингизга яраша ажрини берсин».


    Аввалроқ Юлдуз Усмонова Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлаган хонандаларни танқид қилган ва уни ўғриликда айблаган эди.

    Қолдирилган фикрлар (2)

    Мухлис 28 июня 2019 18:42
    Қойил қолдим чиройли чақиб олиш Илон билан чаённинг жанги
    0
    дилшод 28 июня 2019 19:35
    замонлар утаверади пахта куйиб кимнидир макташ оркали кун куриб юриш опамизга жуда ярашади гулининг айбини жазосини давлат бераверади унга колмаганку жазо тайинлаш
    0
    » » Имон Каримова унинг онасини ўғриликда айблаган Юлдуз Усмоновага ташаккур изҳор қилди