08:43 / 30.06.2019
2 674

Ортиқхўжаев: Тошкентда ҳар қандай ҳоким ишлай оладиган тизимни ишга тушириш керак

Ортиқхўжаев: Тошкентда ҳар қандай ҳоким ишлай оладиган тизимни ишга тушириш керак
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг айтишича, Тошкент шаҳрида ҳар қандай ҳоким ишлай оладиган муносиб тизимни барпо қилиш унинг жамоасининг асосий мақсадидир. У, шаҳар ҳокимлигида ОАВ вакиллари учун ўтказган матбуот анжуманида шундай баёнот берди.

Журналистлардан бири, шаҳар ҳокими келажакдаги фаолиятларини белгилаб олгани ёки йўқлиги, бош режа йўқлигига қарамай, 10 йилдан Тошкент шаҳрини қандай тасаввур қилиши, пойтахтда қайси йўналишларни қисқартириш ёки нималарга эҳтиёж борлигига қизиқди. Умуман, шаҳарда стратегия белгилаб олинганми, дея савол билан мурожаат қилди ОАВ вакили.

«Албатта, стратегияни белгилашда ҳар доим бош режа лозим деб ўйламайман. Ҳозир, кўпчилик, бош режа бўлса, ҳаётимиз осонлашиб қолади, деган тушунчада юрибди. Аммо, бош режа иқтисодий-сиёсий ёхуд бошқа соҳаларда ривожланишларни белгилаб беради, дегани эмас.

Тошкентни қандай кўрамиз? Албатта, ҳар бир фуқаро Тошкентни 10 йилдан кейин эмас, 5 йил, 3 йилдан кейин ривожланган кўришни хоҳлайди. Эртага ривожланган бўлиб қолишини хоҳлайди. Олдимизга қўйган вазифаларимиз бор. Лекин мақсадларни аниқлаб олишимиз керак.

Масалан, илгарироқ, бир ҳоким ишдан кетиб, янгиси келса, у барча ишни қайтадан бошларди, яъни давом эттириб кета олмасди. Бизнинг биринчи қилишимиз керак бўлган ишимиз шундай тартибни ўрнатайликки, биз қанча ишлашимиздан қатъиназар янги ҳоким уни давом эттириб кетсин. Яъни, миллатга, халққа зарари тегмасин. Шундай стратегия қилишимиз керак, 10 йилдан кейин келган ҳоким, шуни давом эттириб кетсин. Яъни янги саҳифадан бошламасин. Биз бу борада йирик компаниялардан маслаҳатлар оляпмиз. Тизимни шакллантириб, ишга тушириб олишимиз керак.

Масалан, мен 10 йилликни режа қилсам-у, 2 йил ишламасам, бошқа ҳоким келиб яна ўзгартирса, кимга жабр, миллатимизга, шу ерда яшайдиган халқимизга жабр. Биз шундай тизим қуриб олишимиз керакки, биздан кейин келадиганларга ҳам шу тизимда ишлаш қулай бўлсин», - деди Ортиқхўжаев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ортиқхўжаев: Тошкентда ҳар қандай ҳоким ишлай оладиган тизимни ишга тушириш керак