
GM Uzbekistan компанияси ўз номини UZAUTO MOTORS’га ўзгартирди. Бундан Корпоратив маълумот ягона порталидаги хабар дарак беряпти.
Компания келгуси бир неча ой ичида ўз номини ўзгартириши ҳақидаги хабарлар февраль ойида тарқалганди. Ўшанда «Ўзавтосаноат» «General Motors улушини сотиб олгани туфайли ном ўзгараётгани хабар берилди.
Номни ўзгартириш тўғрисидаги қарор 26 июнь куни бир овоздан қабул қилинди. Таъсис ҳужжатларидаги тегишли ўзгартиришлар 1 июлда рўйхатга олинган.
Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan 2008 йилда ташкил топган бўлиб, 10 йилдан зиёд вақт мобайнида «Ўзавтосаноат» ва АҚШнинг General Motors компанияси қўшма корхонаси сифатида фаолият олиб борди.
GM UzbekistanUZAUTO MOTORSНом ЎзгартиришКорпоратив МаълумотФевраль ОйидаҚарор Қабул қилинди Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар