Хизмат бурчини бажариш вақтида фидойилик кўрсатган, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек масъулиятли вазифаларни виждонан бажарган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходими Хўжаев Дадахон Илҳомович, Ҳарбий-техник институти курсантлари Хасанов Жавоҳир Бахтиёр ўғли ва Элмуродов Сухробжон Қувондиқовичлар ҳафтамиз қаҳрамонларидир.
Хусусан Д.И.Хўжаев Бухоро вилояти Когон туманидаги «Биби Орифа» масжиди ҳовлисида жойлашган ҳовузга оёғи сирпаниб тушиб кетиб чўкаётган болани қутқариб қолган.
Ж.Б.Хасанов ва С.Қ.Элмуродовлар эса ўз хизмат вақтида Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳудудида жойлашган «Шаббода» кафесида келиб чиққан ёнғин оқибатида олов ичида қолиб кетиб, ҳушини йўқотган ҳомиладор аёл ва 3 нафар фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолишдилар.
Ўз хизматдошларига намуна кўрсатган мазкур қаҳрамонларимиз Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан муносиб рағбатлантирилдилар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди