00:23 / 11.07.2019
2 273

Алламжонов ОАВ эркинлиги бўйича Глобал конференция иштирокчиларига видеомурожаат йўллади

Алламжонов ОАВ эркинлиги бўйича Глобал конференция иштирокчиларига видеомурожаат йўллади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжонов ОАВ эркинлиги бўйича Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида бўлиб ўтаётган Глобал конференция иштирокчиларига видеомурожаат йўллади.

Комил Алламжонов ўз нутқи аввалида мазкур халқаро конференция қатнашчиларига мурожаат этиш имконияти берилгани учун Буюк Британия ва Канада Ташқи ишлар вазирликларига ўз миннатдорлигини билдирди.

Мурожаатда бошланган жадал ислоҳотлар бошқа соҳалар қатори ахборот майдонининг бирданига жонланишига олиб келгани, матбуот учун ёпиқ эшиклар очилиб, журналистлар ҳам гўёки узоқ қишки уйқудан сесканиб уйғонгандек бўлгани, аста-секин ўзига бўлган ишончи пайдо бўла бошлагани, энг муҳими одамларнинг ахборотга, очиқликка бўлган талаби ҳам орта бошлагани айтилган.

«Ўзбекистонда узоқ йиллар давомида ёпиқ бўлган бир қатор хорижий ахборот ресурслари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари веб-сайтларига тўлиқ кириш имконияти тикланди.

Ҳозирги вақтда блогерлар ҳуқуқини журналистларга тенглаштириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Мутассаддилар томонидан журналистлар фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш ва айни вақтда журналистлар учун қонунда белгиланган жазоларни ҳамда «ҳақорат» ва «туҳмат» моддалари бўйича жазони енгиллаштиришга йўналтирилган қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳам тайёрланмоқда», — деди К.Алламжонов.

Маълумот ўрнида, ОАВ эркинлиги бўйича Глобал конференция илк марта ўтказилмоқда. У ҳимоя ва таъқиб қилиш, шунингдек, жазога тортилмаслик; миллий рамкалар ва қонунчилик; ОАВга ишончни мутаҳкамлаш ва хабарларни бузиб кўрсатилишига қарши таъсир; ОАВнинг барқарорлиги каби тўрт мавзудан иборат бўлади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алламжонов ОАВ эркинлиги бўйича Глобал конференция иштирокчиларига видеомурожаат йўллади