11:00 / 11.07.2019
6 098

Гулнора Каримованинг қизи Шавкат Мирзиёевдан онасини озод қилишни сўради

Гулнора Каримованинг қизи Шавкат Мирзиёевдан онасини озод қилишни сўради
Гулнора Каримованининг қизи Имон Каримова Instagram’даги саҳифаси орқали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллаб, онасини озод қилишни сўради, деб хабар беради Uz24.

Имон онаси билан учрашгани, унинг оғир аҳволда экани ва жарроҳлик амалиётига ўта муҳтожлиги ҳақида ёзган. Шунингдек Имон давлатга хиёнат, терроризм ва ваҳобизм каби жиддий жиноятларда айбланаётган аёллар Олий Суд томонидан ҳар ойда озодликка чиқарилаётганини таъкидлаб ўтган.

Фото: Uz24

Аввалроқ Адлия вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган турли хабарлар юзасидан Гулнора Каримова сақланаётган аёллар колониясида ўрганиш ўтказаётганини маълум қилганди. Ўрганиш хулосасига кўра, 2019 йилнинг март ойида колонияга келган Гулнора Каримованинг саломатлигини таъминлаш мақсадида бир неча бор малакали тиббий ёрдам ташкил этилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тажрибали мутахассисларининг (кардиолог, гинеколог, стоматолог, юқумли касалликлар шифокори, функционал диагностика шифокори, УТТ шифокори, эндокринолог, гастроэнтеролог, руҳшунос ва бошқа шифокорлар) тавсиялари берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулнора Каримованинг қизи Шавкат Мирзиёевдан онасини озод қилишни сўради