
Фото: Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати
Бугун, 11 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Оиладаги зўравонлик масалалари, турли вазиятлар таҳлили ва бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар” мавзусида брифинг ташкил этилди. Унда Хотин-қизлар қўмитасининг аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалга ошираётган ҳаракатлари тўғрисида ҳисоботи тингланди.

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати
Қўмита раиси Элмира Боситхонова ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотини тузилиши тўғрисида гапирди. Маҳаллада жами 30 нафар “Анзират буви”лардан иборат 5 та гуруҳ ўз фаолиятини олиб боради. Таркиб қуйидагилардан иборат бўлади:
· МФЙ мутахассиси (оилага кириш гуруҳи). 6 киши.
· Оилавий шифокор (саломатлик мактаби гуруҳи). 6 киши.
· Маҳалладаги ўқитувчи (таълим-тарбия гуруҳи). 6 киши.
· Маҳалладаги тадбиркор (бандликни таъминлаш ва тадбиркорлик гуруҳи). 6 киши.
· Профилактика инспектори (жиноятчилик профилактикаси гуруҳи). 6 киши.
30 нафар аёл айнан ўзи истиқомат қилаётган маҳалладан танлаб олинади. Чунки улар ўзлари яшаётган ҳудуд аҳолиси ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишади ва уларда мавжуд вазиятга тўғри баҳо бериш, муаммони илдизини аниқлаб, ўз вақтида бартараф этиш имконияти кўпроқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар