20:28 / 12.07.2019
5 630

1 августдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ҳамда нафақалар миқдори 10 фоизга оширилди

1 августдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ҳамда нафақалар миқдори 10 фоизга оширилди
Бугун, 12 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори оширилиши тўғрисидаги фармонини имзолади.

Унга кўра, 2019 йилнинг 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 (10%) баравар оширилди.

2019 йилнинг 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

- энг кам иш ҳақи – ойига 223 000 сўм (ҳозирда 202730 сўм);
- энг кам ёшга доир пенсиялар ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 436 150 сўм (ҳозирда 396500 сўм);
- энг кам зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм (ҳозирда 243 300 сўм) миқдорида белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев раислигида 5 июль куни ўтказилган йиғилишда энг кам иш ҳақи миқдори оширилиши маълум қилинганди.

«Охирги икки йилда аҳоли, ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини узлуксиз электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Ушбу йўналишдаги ишларни янада яхшилаш мақсадида тегишли тармоқларни модернизация қилиш, энергия тежамкор технологияларни қўллаш ва харажатларни оптималлаштириш талаб этилмоқда. Буларсиз тармоқларнинг молиявий аҳволини яхшилаш ва соҳага фаол инвестицияларни жалб қилиш имконсиз.

Шу боис, мутахассислар ва халқ вакиллари фикрларини инобатга олиб, аҳоли учун тарифларни кескин оширмасдан, инфляция даражасига яқин миқдорда ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Тариф ислоҳотлари халққа енгил бўлиши учун энг кам иш ҳақини ҳам ошириш режалаштирилган», дейилганди хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 августдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ҳамда нафақалар миқдори 10 фоизга оширилди