
Ангор туман Давлат хизматлари маркази орқали 80 ёшли отахон Султонов Тўхтамиш бобо олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди.
Тўхтамиш бобо Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг даволаш ва педиатрия иши ва Самарқанд давлат университетининг Биологияни ўқитиш методикаси йўналишини танлаган.
Ушбу абитуриент шундай қилиб Ўзбекистондаги энг ёши улуғ даъвогарга айланди. Аввалроқ, Фарғонада 72 яшар, Жиззахда 66 ёшли фуқаро ОТМга ҳужжат топширгани маълум бўлганди.
Айни дамда Сурхондарё вилоятидаги барча давлат хизматлари марказлари 15 июль кунига қадар 24 соатлик иш кунида фаолият олиб бормоқда. Олий таълим муассасаларига ўқишга топшириш истаги борлар вилоятнинг барча ДХМлари орқали ўз юмушларини битиришлари мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг