Отахон «Marry me» билан севгилисини ҳайратда қолдирди

Отахон «Marry me» билан севгилисини ҳайратда қолдирди

Ўзбекистонда бир отахон севган инсонига кўл бўйида романтик тарзда турмуш қуриш таклифини билдириб, ижтимоий тармоқларда кўпчиликнинг эътиборини тортди. Шамлар, нафис безатилган арка ва илиқ муҳитда ташкил этилган ушбу лаҳзалар муҳаббатнинг ёш билан эмас, қалб билан боғлиқ эканини яна бир бор намоён этди.

Тарқалган видеода отахон севгилисига узук тақдим этиб, унга турмуш қуриш таклифини билдираётгани акс этган. Энг қувонарлиси, аёл ушбу таклифга «Ҳа!» деб жавоб бериб, йиғилганлар томонидан қарсаклар билан қутланган.

Мазкур видео ижтимоий тармоқларда илиқ қарши олинди. Изоҳларда кўплаб фойдаланувчилар жуфтликка бахт ва узоқ умр тилаб, чин муҳаббат ёш танламаслиги ҳақидаги фикрларини билдиришмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар