15:57 / 20.07.2019
4 127

Отабек Умаров: «Тонировка» мавзуси Ўзбекистон шароитида ўринли кўтарилган

Отабек Умаров: «Тонировка» мавзуси Ўзбекистон шароитида ўринли кўтарилган
Фото: Instagram / Отабек Умаров
Президент хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Отабек Умаров Ўзбекистонда шу кунларнинг баҳсли мавзуси — «тонировка» масаласига муносабатини билдирди.

«Instagram’даги саҳифам орқали баҳсли мавзу — ‘тонировка’ борасида жуда кўп мурожаат келиб тушмоқда. Шу сабабли ва бу актуал мавзунинг қисман хавфсизлик масаласи билан боғлиқлиги учун ўз фикримни билдиришга қарор қилдим. Фикримча, ‘тонировка’ мавзуси Ўзбекистон шароитида долзарб ва ўринли кўтарилган. Чунки юртимизда иқлим шароити ёз ойлари, айниқса, чилла пайти жуда оғир бўлади.

Масаланинг муҳим эканлигини ҳамда Интернет тармоқлари орқали жамоатчилик, блогерлар ва депутатлар мурожаатларини инобатга олиб, биз мутасадди давлат идораларига бу масалани амалиётга жорий қилиш юзасидан тегишли тавсиялар бердик. Ҳозирда ‘тонировка’ мавзуси бошқа давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, ҳар томонлама кўриб чиқилмоқда.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, шуни алоҳида айтмоқчиманки, бизда ушбу йўналишда ҳамма зарур чоралар ишлаб чиқилган ва ижроси таъминланган. Автоулов ‘тонировка’си хавфсизлик масалаларини ҳал қилишда ва таъминлашда бизга тўсиқ бўлолмайди», — дея фикр билдирган Отабек Умаров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Отабек Умаров: «Тонировка» мавзуси Ўзбекистон шароитида ўринли кўтарилган