12:55 / 21.07.2019
4 007

Тошкентда 102 га қилинган қўнғироқ нима билан якунланиши мумкин ёки тунги клубнинг «криша»си ким?

Тошкентда 102 га қилинган қўнғироқ нима билан якунланиши мумкин ёки тунги клубнинг «криша»си ким?
«Gazeta.uz» муаллифи Никита Макаренко 5 ойдан бери ўз мавзеси аҳолисини кечаси дам олишга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишга беҳуда уринмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қонунни ҳимоя қилишга шошилмаяпти.

20 июль кечаси, 02:50. Тошкентнинг FIFTY тунги клубида дискотека янграмоқда. 102 га қилинган кўнғироқ бўйича Миробод туманининг ОВД-2 ходимлари Сатторов ва Абдураҳмонов келди. Биринчисининг фамилияси бошқа бўлиши ҳам мумкин. Ҳатто кечроқ, участкада Абдурахмонов ўзининг шахсни тасдиқловчи хужжатини кўрсатганда, «менинг фамилиям Абдуллаев», дейди.

Ходимлар қачон ҳуқуқбузарликни бартараф этишларини кутиб турибман. Жарима ёзишларини. Мусиқани тўхтатишларини. Бироқ, унинг ўрнига мени ҳақорат қилаётган клуб ходимлари кўз олдида Абдураҳмонов куч ишлатиб телефонимини олиб кўйди ва чўнтагига солди. Сатторов машинага ўтириб, участкага боришни буюради. Участкага келгандан сўнг у чоралар кўрилгани ҳақида коғозга қўл қўйишимни талаб қилади. Ҳақоратли сўзлар билан сўкинади. Эшикларни қаттик, шақиллатиб ёпади. Астойдил талаблардан сўнг участкадан номаълум тарафга жўнаб кетади.

102 га яна тўрт кўнғироқ. Энди ҳеч ким келмайди. 04:30. Дискотека давом этмоқда.

2018 йил август ойида ҳаммамиз биргаликда рестораторлар, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг кечки ҳаётга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиққан эдик. Ўша даврларда ҳамма муассасалар соат 23:00 мажбурий ёпилар эди. Фуқаролик жамиятининг умумий ҳаракатлари билан бу муаммога эътиборни жалб этишга муваффақ бўлдик ва тунги ҳаёт яна яшнаб кетди.

Лекин ҳамма тадбиркорлар ҳам масъулиятли бизнес ўзи нима, қонун ва атрофдигиларга бўлган ҳурмат нималигини тушунавермайди. Айримлари қонунларни хоҳлагандай бузса бўлади деб, ўйлайди. Шу вақтнинг ўзидаёқ давлат фуқаролари томонига туриб, қонунни ҳимоя этиши даркор. Бироқ, у бу ишни қилмайди.

Бар ва клубларга эркинлик берилди, лекин улар ҳаддан ташқари кўп олдилар. Улар учун фаолият чегараларини аниқ ва жиддий аниқлаб бериш ўрнига хоҳлаганларини қилишга рухсат берилди.

«Тадбиркорлар тегилмасин деган яширин буйруғимиз бор», деган иборани мен СЭС ходимларидан ҳам? ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан ҳам эшитдим.

Лекин кечаси ишлайдиган муассалар фаолияти қоидалари 2019 йилнинг февралигача ишлаб чиқилиши керак эди. Бу тўғрисида сенаторлар 3 май куни ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга парламентнинг юқори палатаси ялпи мажлисида эслатди. Шундай талаб Давлат дастурининг 39-бобида тасдиқланган эди. Қоидалар ҳанузгача йўқ.

Шаҳрисабз кўчасидаги собиқ Fashion Bar хонасида жойлашган FIFTY бар тарихи 2018 йилнинг 13 октябрь куни бошланган. Fashion Bar Brasserie МЧЖ тадбиркорлари бу ерда бар ташкил этишга қарор қилди, унинг консепсиясида ҳафтада беш маротаба, соат 00 дан 05:00 гача машҳур диджейлар ўтказадиган дискотекалар бор эди. Ниҳоят зўр ғоя. Лекин товушларни изоляцияси қилиш тўғрисида ҳатто ўйлашмаган экан.

FIFTY бар эгалари товушни кучайтириш аппаратураси ўрнатилган хонани фақат ойна девор билан беркитган. Ойна эса товушни тўхтатмайди. Ва натижада бошқарувчи Игорь Пахар қўйган мусиқани бутун мавзе эшитишга мажбур. «Менга товуш тоза бўлиши муҳим», деди Игорь СЭС мутахассислари 9 июль куни ўлчовлар ўтказаётганларида. Ўлчовлар клуб хонасидаги овоз баландлиги нормаси 40 децибеллга оширилганлигини кўрсатди. Лекин бу ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмади.

Бар бошлиқлари билан тинчлик йўли билан суҳбат олиб бориб бўлмади. Ҳатто март ойидаги шахсий учрашув пайтида барнинг ҳақиқий эгаси хона ўз мақсадига тўғри келмаслигини тан олгандан кейин ҳам. Шовкиндан изоляция йўқлигини тан олган бўлса ҳам. Дискотекаларни тўхтатиб ремонт қилишга ваъда берган бўлса ҳам. Ҳеч нарса ўзгармади. «Ҳозир пул йўқ», дейди бардагилар. Дискотекаларни тўхтатиш хоҳиши ҳам йўқ, чунки бу ўша пул-да.

Бу шароитда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маҳаллий аҳолининг томонига туриб, қонун ва тартибни ҳимоя қилишлари керак, деб ўйлаш мумкин. Чунки Маъмурий кодекснинг «Маиший шовқин билан кураш талабларини бузиш» деб номланган 192-моддаси мавжуд. Унда фуқароларни кечаси, соат 23:00дан соат 06:00 гача дам олишини бузганлик учун қандай жарималар қўйилиши аниқ кўрсатилган.

Лекин бу муаммони ечишга уларнинг кучи етмас экан. Ёҳуд хоҳишлар йўқ. Энг катта муваффақият — бир неча штрафлар ёзилди. Бироқ, улар ниҳоятда паст — энг кам иш ҳақининг учдан бири. Ходимлар ҳатто қонунбузарликни тўхтатолмайди — улар келганларида ҳам мусиқа ўчирилмайди, озгина пасайтирилади, холос. Кетганларидан кейин эса овоз баландлиги жойига қайтарилади.

Энг муҳими — ходимлар муаммони умуман ҳал қила олмайди. Жамоат тартибини ҳар куни тизимли равишда бузилаётганлигини. Профилактика ишларининг мазмун-моҳияти, ахир, шунда эмасми? Ёки уларда қандайдир шахсий манфаат бормикан?

ИИБ-2 инспекторларининг чора кўрмаётганликлари тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, шаҳар ИИББ, ИИВлари берилган кўп сонли мурожаатлар, жамоавий шикоятлар, ҳеч қандай натижага олиб келмади. Ҳеч нарса ўзгармади. СЭСга берилган шикоят асосида 9 июль куни текширув ўтказилди ва бар ичида санитария нормалари 40 децибелга ортиқ чиқиб, бузилганлиги тасдиқланди. Бу ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмади.

Миробод тумани ҳокими Шуҳрат Пулатов 8 июль куни «Ушбу барнинг жамоат тартибига риоя қилиши ва санитария нормаларида кўрсатилган шовқин даражасини оширмаслиги Миробод тумани ИИБнинг ИИБ-2 ходимлари томонидан назоратга олинди», деган хабар берди.

Бу рост бўлганида нур устига аъло бўлар эди. Бироқ ҳозирча Маъмурий кодекснинг 192 моддасининг кундалик бузилишини «бар фаолияти устидан назорат» дейишга тил бормайди.

102 хизмати фаолиятига алоҳида тўхтаб ўтиш даркор. Яқинда шаҳар ИИББ чақирувга бўлган тезкорлик 5-7 минут деган хабар тарқатди. Бу рост, наряд тез етиб келмоқда. Лекин келиб, ҳеч қандай чора кўрмасдан кетиши мумкин. Кейинги чақирувларга, телефонда «қаттиқ назоратга олинади» деса ҳам, умуман келмайди.

Энди мен нима учун кўп фуқаролар 102 тефон қилишга қўрқишларини англаб етдим. Мисол учун, қўшниларим. Чунки ҳамма нарса тескарисига айланиб, сизга қарши бўлиб чиқиши мумкин. Телефон қилишдан олдин бир неча маротаба яхшилаб ўйланг. Натижа кичик бўлиб, ўзингиз участкага тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас.

Бизнинг шаҳримизда андишали, онгли бизнесменлар борлиги қувонтиради. FIFTY’дан узоқ бўлмаган ресторан эгаси аҳолининг биринчи шикоятидан сўнг хоналари товушини изоляция қилиб, «ресторан сизларга энди ҳалақит қилмаяптими» деб, шахсан ўзи аҳолидан сўраб чиққан.

Тошкентда тунги муассасалар бўлиши керак. Аммо уларнинг фаолияти қоидалари жиддий бўлиши шарт. Тартибот — клуб мухлисларини ҳам, атрофида яшайдиган аҳолини ҳам бахти кафолати.

P.S. С. Қизиқарли факт. Ўз ҳуқуқларимни ҳимоя қилиб шикоятларимни юборган ҳар бир идорада, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ҳам менга доим битта савол беришди: «Бу барнинг ‘кришаси’ ким экан ўзи?». Бу аниқ жиноятга ишора этувчи саволга жавоб бугунги кунда Тошкентда тартиб ўрнатиш учун асос, деб тушунаман. Бу эса кўнгилни ниҳоят ғаш қилади.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 102 га қилинган қўнғироқ нима билан якунланиши мумкин ёки тунги клубнинг «криша»си ким?