14:41 / 23.07.2019
3 005

«Ўзтрансгаз»га янги раҳбар тайинланди. У 2,5 йил ичида бешинчиси

«Ўзтрансгаз»га янги раҳбар тайинланди. У 2,5 йил ичида бешинчиси
Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги тизимида қатор ўзгаришлар рўй берди.

«Ўзтрансгаз» АЖ бошқарув раиси Баҳодир Эшмуратов ишдан олиниб, унинг ўрнига 2016 йилдан буён «Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Улуғбек Ҳусанович Сайидов тайинланди.

Шунингдек, «Ўзтрансгаз» АЖ бошқарув раисининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари в.в. б Баҳриддин Тожибоевич Мамадиев ишдан олиниб, унинг ўрнига турли йилларда «Ўзбекнефтегаз»да турли лавозимларда ишлаган Алишер Исмоилжонович Мирзамаҳмудов тайинланган.

Қайд этиш керакки, Улуғбек Сайидов «Ўзтрансгаз»нинг сўнгги икки ярим йилдаги бешинчи раҳбарига айланди. 2016 йил декабрида компанияга бош вазир ўринбосари Эргаш Шоисматов (ҳозир у Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси) раҳбар этиб тайинланган. 2017 йил августида эса унинг ўрнида Алишер Мустафоев иш бошлаганди.

2018 йилнинг 5 июнида Шарифжон Турсунов «Ўзтрансгаз» раҳбари этиб тайинланди, бироқ беш ойлик фаолиятдан сўнг, 23 ноябрь куни у ҳам лавозимни тарк этиб, декабрь ойидан Баҳодир Эшмуратов «Ўзтрансгаз»га раҳбарлик қила бошлаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзтрансгаз»га янги раҳбар тайинланди. У 2,5 йил ичида бешинчиси