22:40 / 26.07.2019
2 723

Оҳангарондаги сайёр қабулда 84 нафар фуқаронинг уй-жой билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди

Оҳангарондаги сайёр қабулда 84 нафар фуқаронинг  уй-жой билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди
Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ечишга яқиндан кўмаклашиш мақсадида Президент Администрацияси томонидан сайёр қабул ташкил этилди. Унда вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4102-сонли қарорига асосан ҳар бир ҳудудга бириктирилган сектор раҳбари ҳудудлардаги аҳолининг дарди билан яшаши, инсон ҳуқуқлари энг олий қадрият эканлиги, «халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак»лиги, мурожаатларда кўтарилган муаммоларнинг ижобий ҳал этилиши асосий масала эканлиги етказилди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев томонидан Оҳангарон шаҳар маданият ва истироҳат боғида ҳамда Оҳангарон тумани, Увак маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда 50 нафардан ортиқ фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Қабул давомида солиқ соҳасидаги ўзгаришлар ичимлик суви, электр энергияси, ички йўллар таъмири, яшаб турган жойига эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш каби ўнлаб мурожаатларнинг ҳар бири билан манзилли шуғулланиши, аҳолининг ҳар бир масаласи ва муаммоси атрофлича ўрганилиши ташкил этилди.

Хусусан, ўтказилган учрашув ва суҳбатлар жараёнида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари вакилларининг 29 нафаридан турли хил мазмундаги муаммоларини бартараф қилиш бўйича таклиф ва мурожаатлар тушди.
Шундан, 5 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, 3 та мурожаат юзасидан асосли тушунтиришлар берилди, 21 та мурожаат ижроси учун муддатлар белгиланиб, тегишли ташкилот ва идоралар томонидан кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Оҳангарон тумани, Увак маҳалласида бўлиб ўтган навбатдаги сайёр қабулда Бирлик кўчаси, 90-уйда истиқомат қилувчи Абдулатиф Исоқов яшаётган уй-жойининг кадастр ҳужжатлари тайёр бўлсада, туман кадастр хизмати томонидан эгалик ҳуқуқи берилмаётганлиги бўйича марожаат қилди.

Бу муаммо нафақат Абдулатиф Исоқовнинг балки, шу маҳаллада яшаб келаётган яна 84 нафар фуқарони йиллар давомида қийнаб келаётгани маълум бўлди. Мазкур фуқароларнинг уй-жойи тайёр ҳолда бўлган 30 нафарига уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини қўшимча тўловларсиз расмийлаштириб бериш масаласи жойида ҳал қилиниб, қолган 54 нафарининг уй-жойи қурилиши тугалланмаганлиги сабабли уларнинг ҳам муаммоси ҳудди шундай тартибда ҳал этилиши назоратга олинди.

Тадбир давомида Беҳзод Мусаев Оҳангарон туманида истиқомат қилувчи фуқароларнинг уйларига кириб, уларнинг яшаш шароитлари билан ҳам яқиндан танишди.

Уват маҳалласидаги 6 – умумий ўрта таълим мактаби қурилишига ҳомийлик асосида ёрдам кўрсатилиб, янги ўқув йили бошлангунга қадар, ўқувчилар ихтиёрига топширилиши ҳақидаги хабар туман аҳолисини хурсанд қилди.

Бу каби оммавий сайёр қабулларнинг ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад, халқ билан самимий мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топишдан иборатдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оҳангарондаги сайёр қабулда 84 нафар фуқаронинг уй-жой билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди