23:40 / 27.07.2019
3 320

Мижознинг Lacetti’сини ҳайдаган «мойка»чи велосипед минган ўсмирни уриб юборди

Мижознинг Lacetti’сини ҳайдаган «мойка»чи велосипед минган ўсмирни уриб юборди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 27 июль куни инсон ўлими билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот гуруҳига таяниб «Дарё» маълум қилди.

Тумандаги автоювиш шохобчаларидан бирида ишловчи 1994 йилда туғилган Э.Д. шохобчага ташлаб кетилган Lacetti’нинг қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, ҳеч бир ҳужжатсиз машинани йўлга ҳайдаб чиққан.

Автоювиш шохобчаси ишчиси машинани «Меҳнатобод» маҳалласининг Ўзбекистон кўчаси бўйлаб бошқариб кетаётиб, велосипед минган 2006 йилда туғилган М.М.ни уриб юборган; ўсмир воқеа жойида ҳалок бўлган.

«Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади расмий ахборотда.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ
Ушбу ҳодиса муносабати билан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, автомобилларни автоювиш шохобчалари («мойка»лар)да қаровсиз қолдирмасликни, 27 июль куни юз берган ҳодисада машинасини шохобчада қаровсиз қолдириб кетган ҳайдовчининг ҳам айби борлигини таъкидлаган.

«Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ота-оналардан фарзандларига Йўл ҳаракати қоидаларида кўрсатиб ўтилганидек, 14 ёшдан кейин кўчаларда велосипед минишга рухсат беришларини ҳамда уларда велосипед миниш кўникмаларини шакллантиришлари лозимлигини сўрайди», — дейилади бошқарма баёнотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мижознинг Lacetti’сини ҳайдаган «мойка»чи велосипед минган ўсмирни уриб юборди