14:48 / 29.07.2019
2 958

Ўзганинг Captiva автомашинасини сотган фирибгар қўлга олинди

Ўзганинг Captiva автомашинасини сотган фирибгар қўлга олинди
2019 йил 28 июль куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туман ИИБдан ҳужжатлар тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Уларга кўра, шу йил 10 апрель куни Учтепа туманида яшовчи 26 ёшли Ш.У. Сағбон кўчасида жойлашган автомашиналарни ювиш шаҳобчасида таниши, Учтепа туманида яшовчи 44 ёшли Ж.Ш.га МЧЖга тегишли Captiva русумли автомашинасини ўзига тегишли эканлигини айтиб, алдаб ишончига кириб, автомашинани 15000 АҚШ долларига сотишни келишиб, олдиндан 10500 АҚШ долларини Ж.Ш.дан олганлиги ва шу кунга қадар автомашинани Ж.Ш. номига расмийлаштириб бермасдан, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. Ш.У. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзганинг Captiva автомашинасини сотган фирибгар қўлга олинди