date

Қарздор мажбуриятини бажармади, “Captiva” автомашинаси сотувга қўйилди

Қарздор мажбуриятини бажармади, “Captiva” автомашинаси сотувга қўйилди

2025 йилнинг июн ойида ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро суд қарори билан қарздор ЯТТ “У.М.Ғ.”дан АТБ ундирувчи банк фойдасига 305 797,1 минг сўм қарз ундирилиши ва унинг гаровдаги “Captiva” русумли автомашинасига қаратилиши белгиланган эди.

Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими давлат ижрочилари бир неча марта қарздор билан учрашиб, қонуний тушунтиришлар берди: агар белгиланган муддатда қарз тўланмаса, ижро чоралари қўлланилиши, автомашина аукционга чиқарилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди. Аммо қарздор ҳар сафар қонуний талабларни инкор қилиб, ўз мажбуриятини бажаришдан бош тортди.

Шу сабабли, 2026 йил март ойида автомашина қонуний тартибда хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилди ва ҳозирда онлайн аукцион савдоларига чиқарилган. Савдодан тушган пул маблағлари қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қарздор мажбуриятини бажармади, “Captiva” автомашинаси сотувга қўйилди