
Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоссесида «Газель» русумидаги автомобиль (99-маршрутка) йўл четида тўхтаб турган «КамАЗ» русумли юк автомобили билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда ИИББ хабарида айтилади.
Шундан кейин «Газель» ҳаракатланишда давом этган, аммо трейлер билан тўқнашиб, ёнбошига ағанаб кетган.
ЙТҲ чоғида микроавтобусда бўлган 12 нафар йўловчи ва ҳайдовчи тан жароҳатлари олган ва тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Қурбонлар йўқ.
ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар