17:00 / 04.08.2019
3 405

Ўзбекистонлик зиёратчилар Қубо масжидини зиёрат қилди (фото)

Ўзбекистонлик зиёратчилар Қубо масжидини зиёрат қилди (фото)
Куни кеча ўзбекистонлик зиёратчиларнинг бир гуруҳи Мадина шаҳридаги Қубо масжидини зиёрат қилди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2019 йилда Ҳаж зиёратини амалга ошириш мақсадида Саудия Арабистонига 4 миллиондан ортиқ зиёратчи ташриф буюради. Уларнинг кўпчилиги Макка ва Мадина шаҳарларидаги тарихий масканларни ва музейларни томоша қилиш истагини билдирган.

Уҳуд жанги бўлиб ўтган майдон, Саид ал-Шуҳада, ал-Жума, Қубо, Қиблатайн, Ижабаҳ, Жамама масжидларини кўриш истагида бўлганлар кўпчиликни ташкил этади.

Қубо масжиди Мадинада қурилган дастлабки масжид ҳисобланади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким уйида таҳорат қилиб, Қубо масжидига келиб намоз ўқиса, умранинг савобини олади», деб марҳамат қилганлар.

Ўзбекистонлик зиёратчилар Қубо масжиди зиёратига келиб, бу ерда ҳам икки ракатдан намоз ўқиди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик зиёратчилар Қубо масжидини зиёрат қилди (фото)