22:00 / 04.08.2019
4 958

Карим Баҳриев: "Ўзбекистоннинг биринчи парламенти аксарият фаол аъзолари мамлакатни тарк этган, қамоққа ташланган, ... "

Карим Баҳриев: "Ўзбекистоннинг биринчи парламенти аксарият фаол аъзолари мамлакатни тарк этган, қамоққа ташланган, ... "
Фото: Карим Баҳриев фотоархиви
Ўзбекистоннинг биринчи парламенти бир вақтнинг ўзида ҳам қаҳрамон ва ҳам кўп азият чеккан сиёсий институт ҳисобланади. Унинг аксарият фаол аъзолари мамлакатни тарк этган, кўпчилиги қамоққа ташланган, бедарак йўқолган ёки сирли равишда вафот этган. Бу ҳақда Карим Баҳриев Нозим Сафарига берган интервьюсида маълум қилган.

Интервьюда собиқ депутат, шоир ва журналист ҳозирги парламент фаолиятига ҳам тўхталган.

«Ҳозирги парламентдан фуқаролар ҳам, давлат ҳам рози эмас. Янги президентнинг парламентни жонлантиришга уриниб қилган ҳаракатлари зое кетди — парламент жонланмади. Мослашувчан шахслар барча парламентда ҳам бўлган, аммо вақт ўтиши билан бундай одамлар бу ердаги ҳамма жойни эгаллаб олишди. Улар давлатнинг янги бошқарувига тез мослашишни бошлашди, янги шароитларда яшаб кетишни ва жон-жаҳди билан қарсак чалишни ўрганишди.

Шунинг учун ҳам жорий йил охирида бўлиб ўтадиган навбатдаги сайловлар жуда муҳимдир. Агар бизда ўз тасаввуримиздаги парламентни ҳосил қилишга етарли сиёсий ирода бўлса, унда парламентга янги кучларни, фуқаролик жамиятининг фаол вакилларини, жасур, фикрлайдиган, танқид қиладиган ва ечим таклиф қилаётган, шу билан бирга мухолиф одамларни ҳам киритишимиз зарур. Агар биз ўзимизнинг тўғрилигимизга ишонсак, унда кимдан қўрқамиз? Агар шундай бўлмаса, мен билмадим.

Оруэллнинг шундай сўзлари бор: ‘Фирибгар ва ўткинчи одамларга овоз берганлар ўшаларнинг қурбони ҳисобланишмайди. Улар ўшаларга шерикдир’. Мен бу фикрнинг ҳақлигига ишонаман».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карим Баҳриев: "Ўзбекистоннинг биринчи парламенти аксарият фаол аъзолари мамлакатни тарк этган, қамоққа ташланган, ... "

Жамият янгиликлари