22:40 / 05.08.2019
3 168

Машинадан гиёҳвандлик моддаси топилди

Машинадан гиёҳвандлик моддаси топилди
Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний фаолиятига қарши курашишда тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, айрим кишилар била туриб "оғу" гирдобидан қутулишни исташмаяпти.

Мисол учун, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши кураш бўлими ходимлари томонидан Чироқчи туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширилди. Натижада, ушбу автотранспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Г. З.га тегишли спорт сумкаси ичидан 154,2 грамм қуритилган гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шундан сўнг ушбу фуқаронинг кўрсатмалари асосида тадбир давом эттирилиб, Чироқчи туманида яшовчи фуқаро Х.Б.га тегишли “LADA LARGUS” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, автомашина ҳайдовчиси ўриндиғи остидан 2 дона 1000 сўмлик купюраларга ўралган 4,2 грамм гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосаларига кўра, фуқаролар Г. З ва Х. Б.лардан ашёвий далил сифатида олинган қуруқ ҳолатдаги моддалар жами 158,4 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Машинадан гиёҳвандлик моддаси топилди