07:36 / 06.08.2019
8 078

Карим Баҳриев: "Ҳеч қачон иккита Ислом Каримов бўлмаган"

Карим Баҳриев: "Ҳеч қачон иккита Ислом Каримов бўлмаган"
Фото: Карим Баҳриев фотоархиви
Ҳозир иккита Ислом Каримов бўлганлиги — гўёки у 1989 йилдан 1994 йилгача яхши, очиқкўнгил бўлиб, кўп ишлаганлиги ва яхши ишларни бажарганлиги, 1995 йилдан сўнгги кунларгача эса коррупциялашиб, диктаторга айланганлиги ҳақида ёзиш тенденцияси пайдо бўлди. Бу ҳақда шоир ва журналист Карим Баҳриев Нозим Сафарига берган интервьюсида маълум қилган.

Баҳриевга кўра, бу фаразлар яшашга ҳақли. Каримовни танқид қилувчилар борлигида у анчайин синчков ишларди, бу унинг ўзи учун ҳам, бутун жамият учун ҳам фойдали эди. У ўзига рақобатчи деб билганларни бирма бир йўқ қилиб борди, натижада яккаҳоким ҳукмдорга айланди.

— Мен ўйлайманки, аввалданоқ унинг учун ҳамма масалада фақат дуализм мавжуд бўлган: «оқ» ва «қора», «ўзиники» ва «бегона», «дўст» ва «душман». Аслида ўз фарзандини қамоққа тиққан ва акасининг ўғлини руҳий касалликлар шифохонасига жўнатиб юборган одамнинг дўстлари бўлмайди. Каримов учун бошқа ранглар, бошқа фикрлар мавжуд эмасди. Уни танқид қилган ҳар бир одамни ўзининг душмани деб биларди. Узоқ ва режали равишда ўша одамни йўқ қилиб юборарди. Танқид қилаётганлар балки яхши ниятларда ҳаракатланиб тўғри иш тутаётганини ўйлаб ҳам кўрмасди. У ҳамма масалада ўзи ва ўз ҳокимиятига нисбатан рақобатни кўрарди, — дейди Карим Баҳриев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карим Баҳриев: "Ҳеч қачон иккита Ислом Каримов бўлмаган"