Абдулла Арипов Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

Абдулла Арипов Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
Фото: ЎзА
Туркманбоши шаҳрида ўтаётган биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Учрашувда мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликнинг жорий ҳолати кўриб чиқилди.

Биринчи Каспий иқтисодий форумининг давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, Каспийбўйи давлатлари билан савдо-иқтисодий муносабатларни янги босқичга кўтаришдаги аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.

Туркманистон президенти Ўзбекистон делегациясининг форумдаги иштирокини юқори баҳолади.
Шунингдек, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Эроннинг биринчи вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий билан ҳам учрашди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар