10:59 / 15.08.2019
2 673

Комил Алламжонов блогерлар билан ўтказилган учрашувдан сўнг: «Алалоқибат ҳамма бир-бирини тушунди»

Комил Алламжонов блогерлар билан ўтказилган учрашувдан сўнг: «Алалоқибат ҳамма бир-бирини тушунди»
Фото: Facebook / Комил Алламжонов
15 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов веб-ресурс эгаси интернет тармоғига ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, унинг остига билдирилган изоҳларга жавобгар эканлиги тўғрисида билдирган баёноти сабаб блогерлар билан учрашув ўтказди.

АОКА директори ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали мазкур учрашув давомида барча бир-бирини тушунганини маълум қилди.

«Кеча соат 23:00 га яқин алалоқибат ҳамма бир-бирини тушунди. Хушнудбекка алоҳида раҳмат. Нимага эканлигини эрталаб биласиз. Лекин масалага ойдинлик киритилгунга қадар мен ҳақимда нималар дейишмади, қандай карикатуралар қилишмади.

Нима ҳам дердим, бу — сўз эркинлиги, асосийси фикрлар хилма-хил бўлди, ҳақорат ишлатилмади, туҳмат қилинмади (кўрганларим орасидан айтяпман).

Шу тариқа секин-секин қонунларимиз амалда ишлашини таъминласак, медиа маданиятни шакллантирсак, холис материаллар чиқишига эришсак, айтилган сўзга жавобгарлик механизмини сингдира олсак, шундагина ҳақиқий демократик матбуот яратдик дея оламиз. Ҳозирча ҳали эркинлик ва сўз эркинлиги тушунчаси ҳаммада ҳар хил.

Бунинг асл сабаби — аксариятимиз қонунларимизни билмаслигимизда: ёзаётганлар ҳам, ўқиётганлар ҳам, калтак еяётганлар ҳам.

Ҳамма ўз ҳуқуқини яхши билиб олса ва талаб қила олса, бизнинг аралашишимизга ва баёнотларимизга ҳожат ҳам қолмайди. Кечаги баёнотимиздан кутилган натижа бўлди. Барча фаолларга катта раҳмат», — деб ёзади Алламжонов.

Фото: Facebook / Комил Алламжонов

Фото: Facebook / Комил Алламжонов

Фото: Facebook / Комил Алламжонов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Комил Алламжонов блогерлар билан ўтказилган учрашувдан сўнг: «Алалоқибат ҳамма бир-бирини тушунди»