16:13 / 15.08.2019
2 622

Алламжонов: «Ижтимоий тармоқлардаги ҳақоратли изоҳлар огоҳлантиришдан сўнг ҳам ўчирилмаса жавобгарлик келиб чиқади»

Алламжонов: «Ижтимоий тармоқлардаги ҳақоратли изоҳлар огоҳлантиришдан сўнг ҳам ўчирилмаса жавобгарлик келиб чиқади»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов журналист ва блогерларни агентликка таклиф этиб, улар билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
Kun.uz мазкур учрашув якунлари бўйича Комил Алламжоновнинг фикрлари билан қизиқди.

«Кеча биз баёнотда эсга олиб ўтган қонун ва унинг моддалари бу — янгилик эмас. Улар йиллар давомида амал қилиб келмоқда. Биз фақатгина қонундан айрим бандларини ўқиб бердик. Бугунги тушунмовчиликдан келиб чиқиб шуни айтаманки, амалдаги қонунчиликка кўра, интернет сайтлар, шунингдек, турли платформалар ва ижтимоий тармоқларда пост жойлаштирувчи блогерлар ўз материаллари остида қолдириладиган шарҳ ва изоҳлар учун жавобгар эмаслар.

Аммо расмий баёнотда таъкидланганидек, агентлик ва бошқа ҳар қандай ташкилот ёки фуқаро бирор ножўя изоҳни ўчиришни сўраб, расмий огоҳлантириш хати юборса ва таҳририят ёки блогер огоҳлантириш олгандан сўнг ҳам изоҳ ўчирилмаса — шундагина жавобгарлик келиб чиқади ва масала ҳаттоки судда кўрилиши мумкин.

Шунинг учун барча ОАВ вакиллари ҳамда блогерларимиздан бундай огоҳлантиришларни кутиб ўтирмасдан, ижтимоий тармоқлардаги эгаси маълум, қалбаки ёки фитна қўзғаш учун атайлаб очилган аноним аккаунтлардан билдирилаётган ҳақоратли ва таҳқирловчи изоҳларни аниқлаб, ўзлари ўчириб боришлари сўралди», — деди К.Алламжонов Kun.uz мухбирига.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АОКА бош директори Комил Алламжонов ижтимоий тармоқлардаги ҳақоратли изоҳлар учун жавобгарлик борлиги эслатиб, расмий баёнот билан чиқиш қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алламжонов: «Ижтимоий тармоқлардаги ҳақоратли изоҳлар огоҳлантиришдан сўнг ҳам ўчирилмаса жавобгарлик келиб чиқади»