07:35 / 16.08.2019
3 470

Расул Кушербоев: "Журналистга зўравонлик қилган ҳоким ўринбосари лавозимини тарк этиши керак"

Расул Кушербоев: "Журналистга зўравонлик қилган ҳоким ўринбосари лавозимини тарк этиши керак"
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев «Kun.uz» мухбирига зўравонлик қилган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари журналистларнинг ҳуқуқлари қонун билан ҳимоя қилинишини эслатди.

Олмазор туман ҳокимлигига эслатма!

— Журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида маълумотларни белгиланган тартибда ёзиб олиш, шу жумладан, зарур техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ёзиб олиш ҳуқуқига эга.

— Журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади.

— Журналист ахборот тўплаш ва текширув ўтказиш ҳуқуқига эга.

— Журналист ўз текширувларининг натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали тарқатишга, уларни давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларга ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкин.

— Журналист текшируви даврида у қўлга киритган материаллар ва ҳужжатлар олиб қўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин эмас.

— Давлат журналистга ахборотни эркин олиши ва тарқатишини кафолатлайди, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлайди.

— Журналистнинг журналистлик фаолиятига аралашиш, ундан ўз касбига доир вазифаларни бажариш чоғида олган бирор бир маълумотни талаб этиш тақиқланади.

— Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари журналистга тазйиқ ўтказганлик, унинг журналистлик фаолиятига аралашганлик, журналистнинг материаллари ва зарур техника воситаларини ғайриқонуний равишда олиб қўйганлик учун жавобгарликка тортилади.

— Журналистнинг белгиланган ҳуқуқларини бузганлик, унинг журналистлик касбига доир фаолияти билан боғлиқ ҳолда шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

«Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунидан.

«Қонун талабларидан келиб чиқиб, Олмазорнинг зўравон ҳокими ўринбосари маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши, ўзини кўча зўравонидек тутиб, ҳокимият номига доғ туширгани, раҳбарликка ноқобиллиги учун лавозимини тарк этиши керак», — деб ёзади депутат.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Расул Кушербоев: "Журналистга зўравонлик қилган ҳоким ўринбосари лавозимини тарк этиши керак"