11:03 / 17.08.2019
2 395

Тошкент ва Ашхобод ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланиши кутиляпти

Тошкент ва Ашхобод ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланиши кутиляпти
2019 йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ашхобод шаҳрида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.

Учрашувда минтақалараро ҳамкорликни фаоллаштириш, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, шу жумладан Тошкент-Ашхобод тўғридан-тўғри ҳаво йўлини тиклаш, икки мамлакатнинг вилоят марказлари ўртасида автобус қатновини йўлга қўйиш ва фуқароларнинг ўзаро ташрифлари тартибини соддалаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, дейилади ТИВ хабарида.

Маслаҳатлашувлар якунига кўра, вазирлар Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзоладилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ва Ашхобод ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланиши кутиляпти