
Ўзбекистон ҳукумати олий таълим ва қурилиш соҳаларини коррупциядан холи соҳага айлантириш юзасидан тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқди.
Сенат ялпи мажлисини ёритаётган Kun.uz нашри хабар беришича, бу ҳақда Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев ҳукуматнинг парламентга ҳисоботи юзасидан савол-жавоблар вақтида маълум қилган.
«Олий таълим ва қурилиш соҳасини коррупциясиз соҳаларга айлантириш бўйича ҳужжатлар тайёрланди, ижрочилари аниқ. Қилинадиган ишлар доираси аниқланиб, ижрога қаратилган.
Бу – бошланиши. Турмушимизнинг бошқа жабҳалари бўйича ҳам худди шундай таҳлил ишлари олиб бориляпти, чоралар кўриляпти.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 65та бошқарув тизимларида коррупцияни жиловлашнинг ички идоравий чекловларини жорий этиш бўйича ишлар кетяпти. Бу масалага Адлия вазирлиги ҳам, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча идоралар, жамоат ташкилотлари, қолаверса ўша тизимнинг бошқарув структуралари тўлиқлигича сафарбар қилинган», – деди Эркин Йўлдошев.
Ўзбекистон ҳукуматиКоррупциясиз СоҳаларОлий ТаълимҚурилиш СоҳасиЭркин ЙўлдошевҲужжатлар Тайёрланди Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг