10:48 / 28.08.2019
3 347

Бухорода жайрон овлаган шахслар қўлга олинди

Бухорода жайрон овлаган шахслар қўлга олинди
Қоракўл туман Бандбоши маҳалла фуқаролар йиғини чўл ҳудудида UAZ русумли автомашинада кучли ёритгич асбоби ёрдамида ноқонуний ов қилиб юрган 4 нафар ҳуқуқбузар тўхтатилган. Бу ҳақда Бухоро вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маълум қилди.

Улар ўзларини Қоракўл туман «Қорахожи» маҳалласида яшовчи фуқаролар деб таништирган.
Ҳуқуқбузарлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган икки бош жайрон отилган.

Уларни тўхтатган ҳарбий қисм хизматчилари ноқонуний ов бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш учун вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига мурожаат қилган. Экология бошқармаси масъул ходимлари воқеа жойига бориб, ҳуқуқбузарлардан тушунтириш хатларини олиб, далолатнома ва баённомаларни расмийлаштирган.

Уларга тегишли ов қуроллари, ўқ-дорилар, кучли ёритгич асбоби ва автомашина Қоракўл туман ИИБ ходимларига топширилди.

Ҳуқуқбузарларнинг ҳатти-ҳаракатида жиноят аломатлари борлиги сабабли тергов-суриштирув олиб бориш ва уларга нисбатан амалдаги қонунчилик асосида чора кўриш мақсадида ушбу иш бўйича йиғилган ҳужжатлар тўплами Бухоро вилоят ички ишлар бошқармасига юборилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода жайрон овлаган шахслар қўлга олинди