06:00 / 31.08.2019
3 205

Тошкентда экскаватор юк машинасидан тушиб кетди

Тошкентда экскаватор юк машинасидан тушиб кетди
Фото: «Xabar.uz»
Тошкентда экскаватор юк машинасидан тушиб кетди. Ҳодиса Махтумқули кўчаси ва кичик ҳалқа йўли кесишган чорраҳада рўй берган. Бу ҳақда «Xabar.uz» нашри маълум қилди.

Ҳозирча ҳодисага нима сабаб бўлгани маълум эмас. Чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси аломатлари йўқ. Ён-атрофда шикастланган бошқа транспорт воситалари кўринмайди.

Ушбу вазиятда оғир техника воситасини юк машинасига юклашда ёки юк машинасини бошқаришда техника хавфсизлигига амал қилинмаганини тахмин қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда экскаватор юк машинасидан тушиб кетди